Линклар

logo-print

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ


2002 йил 24 октябр БМТ куни муносабати билан бу халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда БМТ қошидаги ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этдилар.Учрашувда қатнашган БМТ вакиллари ташкилот фаолияти хусусида маълумот беришди хамда журналистлар саволларига жавоб беришди. Матбуот анжуманида Ўзбекистонда гиёҳвандлик миқёси, ОИДС ëки СПИДга йўлиққан хамда хасталик туфайли халок бўлган ўзбекистонликлар сони, ҳамда мамлакатдаги қочоқлар масалалари кўтарилди. БМТнинг ОИДСга қарши кураш дастури Ўзбекистондаги вакили Азиз Худойбердиевнинг маълум қилганларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 1748 нафар одам ОИДСга йўлиққан, 40 дан ортиқ киши ушбу касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган. БМТ Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссарлигининг Ўзбекистондаги махсус вакили Питер Николаус Ўзбекистонда яшовчи қочоқлар масаласига тўҳталиб¸ хозирда мамлакатда 7000 дан ортиқ афғон қочоқлари истиқомат қилишларини маълум қилди. БМТ вакили Афғон қочоқларининг кўпчилиги Ўзбекистонда қолиш истагини билдирганлари ва халқаро ташкилот уларнинг мажбурий равишда Ўзбекистондан депортация қилинмаслигини назорат қилаëтганларини билдирди.
XS
SM
MD
LG