Линклар

logo-print

Москвадаги театр биносида юзлаб одамларни гаровда ушлаб турган чечен жангарилари кун давомида бир неча кишини озод этдилар.


Бироқ, музокарачилар ушбу воқеа тинч йўл билан ҳал этилишига эриша олмаяптилар.
Чеченистон президенти Аслан Масҳадовнинг махсус вакили Аҳмад Закаев Озод Европа Озодлик радиосига берган интервьюсида: “Кишиларнинг бугун театр биносида гаровда ушлаб турилгани, Чеченистондаги ҳозирги вазиятдан қандай қилиб чиқишни кўра олмаётган чеченларнинг ақлсиз ҳатти-ҳаракатидир. Улар – Россия ҳукуматининг Кавказ халқларига қарши қаратилган сиёсати йўлида ўз қариндошлари, дўстлари ва бошқа яқинларидан ажралган ва бундан буён йўқотадиган нарсаси қолмаган кишилар”,-деди.
Бугун юзлаб кишилар гаровда ушлаб турилган Москвадаги театр биноси яқинида Чеченистондаги урушга қарши бўлган тахминан 50 киши намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG