Линклар

АҚШ раҳбарияти БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ бўйича янги резолюция қабул қилиш масаласини келаси ҳафта охирида кўриб чиқиши лозимлигини таъкидламоқда.


АҚШнинг БМТдаги элчиси Жеймс Каннингем бу ҳақдаги баёнотни кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироққа бағишланган иккинчи йиғинида қилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга бўлган аъзолари - АҚШ, Россия ва Франция Ироқ масаласи бўйича келиша олмаяптилар.
Россия ва Франция янги резолюция АҚШга Ироққа автоматик равишда ҳужум қилиш ҳуқуқини бермаслиги керак, деб ҳисоблашмоқда. БМТ Бош котиби Кофи Аннан Кенгаш аъзоларини масала бўйича бир овоздан қарор қабул қилишга даъват этди.
Техасдаги ранчосида Хитой раҳбари Цзян Цземин билан учрашар экан, АҚШ президенти Жорж Буш уни АҚШ таклиф этаётган резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди. Эслатиб ўтаман, Хитой ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга аъзосидир.
XS
SM
MD
LG