Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Жамоа-Исломия” гуруҳини Ал-Қоида террор тармоғи билан алоқаларга эгаликда гумон қилинаётган ва шу боис молиявий заҳиралари музлатиб қўйилиши лозим бўлган гуруҳлар рўйхатига киритди.


Индонезия полицияси 12 октябрги Балидаги портлашлар “Жамоа-Исломия” гуруҳи томонидан амалга оширилган, деб таъкидламоқда. АҚШ маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ Индонезия, Сингапур, Малайзия ва эҳтимол Филиппинда фаолият олиб боради.
Вашингтон шу ҳафта бошида мазкур гуруҳни “хорижий террор ташкилоти” сифатида тан олди ва унинг банк ҳисобларини музлатиб қўйиш ҳақида буйруқ берди. Шу билан бирга Вашингтон Осиёнинг 12 давлати билан биргаликда БМТдан “Жамоа-Исломия” гуруҳини террор ташкилотлар рўйхатига киритишга даъват этди.
Муаян гуруҳ ёки шахснинг БМТ рўйхатига киритилиши билан БМТга аъзо мамлакатлар ушбу гуруҳ ёки шахснинг банк ҳисобларини музлатиб қўйиш ва бошқа турдаги фаолиятига тўсиқлар яратишлари лозим.
XS
SM
MD
LG