Линклар

Жаҳон лидерлари Москвадаги ҳодисанинг якунланганига ўз муносабатларини билдирар эканлар, терроризмни қораламоқдалар.


Баъзи раҳбарлар Чеченистон урушини сиёсий йўл билан ҳал этишга даъват этдилар.
Германия канцлери Герхард Шрёдер нобуд бўлганлар қариндошлари ва яқинларига тазия изҳор этар экан, гаровдагилар, шу жумладан бир неча германияликнинг озод этилишини ижобий баҳолади.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Александр Вершбоу Россия раҳбариятини нобуд бўлганлар сони унча катта бўлмагани учун қутлади.
Исроил бош вазири Ариэл Шарон Россия президенти Владимир Путин тутган позицияси ва ҳаракатларига юқори баҳо берди. Шарон мазкур операция бошқа мамлакатлар учун терроризм билан муросага бориб бўлмаслигини намойиш қиладиган сабоқ бўлиши керак, деб таъкидлади.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Москва ҳодисалари қурбонларига ҳамдардлик изҳор этди, Путинни эса қўллаб-қувватлади.
Франция ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен “терроризм бўҳрондан озиқа олади”, дер экан Москва театри биносида одамларнинг чечен гуруҳи томонидан гаровга олиниши Чеченистондаги урушни сиёсий йўл билан ҳал этиш вақти келганини намойиш қилганини таъкидлади.
Швеция ташқи ишлар вазири Анна Линд эндиликда чечен можароси янада оғирлашиши мумкин, деб фикр билдирди. Одамларни гаровга олиш ҳодисаси эса Россия ҳукуматининг чеченлар билан музокара олиб бориш ихтиёрини камайтирди, деди Швеция расмийси.
XS
SM
MD
LG