Линклар

Америка Қўшма Штатлари Россия ва Франциядан Ироққа қарши БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлашни сўрамоқда.


Бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Марк Гроссман Парижда Франция расмийлари билан сўзлашувлар олиб борди. Франция томонига кўра, олдин Ироқ БМТ инспекторларини қабул қилсин, агар у буни бажармаса ана ундан сўнг Хавфсизлик Кенгашида Бағдодга қарши ҳарбий ҳужум режасини овозга қўйса бўлади. Эртага Гроссман Россияга ташриф буюради. Америка ташқи сиёсат маҳкамаси бошлиғи Колин Пауэл резолюция лойиҳасини Вашингтон ва Лондон аллақачон маъқуллаганини маълум қилди. Резолюцияда, агар Бағдод БМТ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса унга қарши кескин чоралар қўлланиши назарда тутилади.
XS
SM
MD
LG