Линклар

logo-print

Бугун Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрининг таъкидлашича, қуролларни текшириш бўйича Америка таклиф қилаëтган резолюция лойиҳаси Ироқни ишғол қилишга қаратилган.


Нажи Сабрига кўра, резолюция лойиҳаси “Ироққа нисбатан ҳукуматга ва суверенитетга эга бўлмаган ишғол остидаги худуд сифатида муносабат қилинишига чақиради”.
Вашингтон БМТ хавфсизлик кенгашини шу ҳафтада АҚШ ва Британия таклиф этаëтган резолюция лойиҳасига овоз беришга даъват қилмоқда. Ушбу резолюция лойиҳасида, агар Бағдод ҳукумати БМТ ҳарбий инспекторлари билан тўлиқ ҳамкорлик қилмаса, Ироққа қарши ҳужум қилиниши ҳақда огоҳлантирилган.
БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлган бошқа икки давлат – Россия ва Франция мазкур резолюция лойиҳасига қарши эканини билдириб келмоқда.
АҚШ президенти Жорж Бушга кўра, агар БМТ хавфсизлик кенгаши резолюция лойиҳасини тасдиқламаса, Америка Ироқни қуролсизлантириш учун коалиция тузишга тайëрдир.
XS
SM
MD
LG