Линклар

Бугун Россия ташқи ишлар вазирлиги, Копенгагенда Чеченистон масаласига бағишланган халқаро конференция ўтказилаëтгани туфайли президент Владимир Путиннинг Данияга расмий сафари бекор этилганини эълон қилди.


“Мазкур конференция Москвада кишилар гаровга олинганига айбдор бўлган чечен террорчилари ва ал-қоидачилар томонидан уюштирилган”, деб ëзилади Россия ташқи ишлар вазирлиги баëнотида.
Бугун Дания ташқи ишлар вазирлиги расмий Москвадан конференция иштирокчилари орасида террорчилар борлиги ҳақда қилаëтган ўз даъвосини исботлашни талаб қилди.
Чеченистон масаласига бағишланган икки кунлик учрашувда хориждаги чечен жамоасининг номоëндалари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG