Линклар

Бугун Россия расмийлари чечен жангарилари томонидан гаровга олинган кишиларни қутқариш амалиëтида заҳарли газ қўлланганини рад этдилар.


Россия президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича махсус расмий вакили Виктор Фоменюкга кўра, шанба куни Москва театрида ўтказилган амалиëтда ҳеч қандай заҳарли газ қўлланмаган ва асосий мақсад барча кишиларни қутқаришдан иборат бўлган.
Гаровга олинганлардан камида 117 киши қурбон бўлди. Россия шифокорларига кўра, фақат икки киши отишма оқибатида ҳалок бўлган, қолганлар эса қандайдир газдан нобуд бўлишган.

Бугун Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик ва ҳарбий органларга янги аксилтеррор режаларини ишлаб чиқиш ҳақда буйруқ берди.
XS
SM
MD
LG