Линклар

ЎЗБЕКИСТОНДА «ЎТИШ ДАВРИДАГИ ДАВЛАТЛАРДА ДОРИ СИЁСАТИ МАСАЛАЛАРИ» МАВЗУИДА ХАЛҚАРО ЎҚУВ СЕМИНАРИ ИШ БОШЛАДИ


Икки ҳафта давом этадиган мазкур ўқув семинарида асосан ўтиш давридаги давлатларда дорилар ишлаб чиқариш дастурини яратиш ва кенг жорий этиш ҳамда мазкур тармоқни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Бундан ташқари семинарда иштирок этаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маслаҳатчилари ва АҚШ, Швейцария ҳамда Даниядан келган профессорлар Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан ташриф буюрган соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув амалиётлар ўтказадилар.
Семинарда иштирок этаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюросининг, МДҲ давлатларида дорилар сиёсати бўйича марказ раҳбари Нина Саутенкованинг Озодлик мухбирига айтишича, ўтиш давридаги давлатлар йўлиқаётган асосий муаммо - дорилар бозорида сифатсиз дориларнинг тобора кўпайиб боришидир. Нина Саутенкованинг фикрича, айни муаммони ҳал этишда биргина соғлиқни сақлаш тизимининг кучи етмайди. Бунинг учун ҳукумат даражасида махсус лойихалар ишлаб чиқилмоғи лозим.
XS
SM
MD
LG