Линклар

Покистон президенти Парвез Мушарраф икки кунлик ташриф билан бугун Риёд шаҳрига келди.


Мушарраф Саудия лидерлари билан икки томонлама алоқалар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади.
Покистон раҳбари Саудия қироли Фаҳд ҳамда валиаҳд шаҳзода Абдуллоҳ билан учрашади. Сўзлашувлар чоғида диққат-эътибор Покистон ва қўшни Ҳиндистон ўртасидаги таранг муносабатлар, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларига қаратилиши кутилмоқда. Ироқ, Афғонистон ҳамда Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган. Мушаррафнинг Саудияга ташрифи чоршанба куни тугайди.
XS
SM
MD
LG