Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Асқар Ақаев бугун Бишкек шаҳрида умум жаҳон Тоғ саммитини тантанали равишда очди.


Ушбу саммитда тахминан саксон давлат ва юздан ортиқ хусусий ташкилот вакиллари қатнашмоқда. Маълумки, БМТ жорий йилни “Халқаро тоғлар йили” деб эълон қилган. Бишкекда ўтаётган йиғилишнинг асосий мақсади, тоғли минтақаларни барқарор ривожлантиришдан иборат. Саммитда БМТнинг маданий ишлар бўйича ЮНЕСКО ташкилоти раҳбари Коитира Матсуира ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг иштирок этишлари кутилмоқда. Саммит жума куни ниҳоясига етади.
XS
SM
MD
LG