Линклар

logo-print

Малайзияда Шимолий Корея ва Япония расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди.


Томонлар икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш борасида бир тўхтамга келолмадилар. Жумладан, Пхеньян ядровий қуроллардан воз кечиш борасидаги Токио таклифини рад этди. Шунингдек, бундан 20 йил аввал Шимолий Корея махсус хизматлари тарафидан олиб қочиб кетилган 5 япон фуқаросини ватанига қайтариш масаласи ҳам очиқ қолди.
Сўзлашувлар пайтида Шимолий Корея вакиллари Япониядан бундан эллик йилларча аввал босиб олинган ерлари учун компенсация сўрашган.
Олдинроқ АҚШ Пхеньян расмийларини агар Шимолий Корея ядровий қуроллар ишлаб чиқаришни тўхтатмаса, мамлакат иқтисодига жиддий зиён етиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG