Линклар

Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Вашингтон сафарини давом эттирмоқда.


Ташрифдан мақсад – совуб бораёган Германия-Америка муносабатларини яхшилашдир. Германия канцлери Герхард Шрёдер ўзининг сайловолди кампанияси давомида АҚШнинг Ироққа нисбатан олиб бораётган ҳарбий амалиётларига қарши эканини баён қилган эди. Бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда тушунмовчиликларни келтириб чиқарди. Ироқ масаласи Германия ташқи ишлар вазири Йошка Фишер ва АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл ўртасида бугун бўладиган музокараларнинг бош мавзуси бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG