Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига ҳозирда раислик қилаётган Португалия ташқи ишлар вазири Антонио Мартинис да Круз ўзбек расмийлари билан сўзлашувлар олиб бориш мақсадида бугун Тошкентга келди.


Ташриф давомида Антонио Мартинис да Круз Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар билан учрашади. Учрашувлар чоғида террорчиликка қарши кураш ва минтақавий хавфсизлик масалалари билан бир қаторда, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилиши кўзда тутилган. Тошкентга кела туриб Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси Қозоғистон расмийлари билан сўзлашувлар олиб борди.
XS
SM
MD
LG