Линклар

Чоршанбага ўтар кечаси Москвада собиқ гаровга олинганлардан яна икки нафари касалхонада жон берди.


Шундай қилиб, Дубровкадаги театр майдонида қуролланган чечен гуруҳлари тарафидан гаровга олинган кишиларни қутқариш пайтида газдан заҳарланиб ўлганлар сони 119га етди. Москва касалхонаси бош врачи Андрей Селтовский бу маълумотни тасдиқлади, аммо ўлим сабабларини айтмади. Ҳозирда гаровга олинганларни қутқариш пайтида қўлланилган газдан заҳарланиб Москва касалхоналарида ётган беморлар сони 250дан 270 нафаргача экани айтилмоқда. Улардан 16 нафарининг аҳволи ниҳоятда оғир. Касалхонадан чиқарилган беморлар соғлиғи яна ёмонлашгани боис қайтадан докторга мурожаат этишган. Аммо, ҳанузгача Россия ҳукумати ва ҳарбий мулозимлари гаровга олинган кишиларни қутқариш пайтида рус аскарлари қандай газ қўллаганликлари борасида аниқ маълумот беришмаяпти.
XS
SM
MD
LG