Линклар

АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Дов Захайм Афғонистон шимолидаги рақиб фракцияларга, агар ўзаро қуролли тўқнашувларга барҳам бермасалар, қайта-қуриш ишлари учун чет эл ёрдамига умид қилмасликларини айтди.


Захайм жума куни Мазори Шариф шаҳрида ўзбек генерали Абдурашид Дўстум, унинг рақиби Жамоати Исломий партияси лидери Атто Муҳаммад ва Шиа мазҳабидаги Хизби Вахдад вакили билан учрашди.
Захайм, инсонийлик ёрдамлари ва қайта-қуриш лойиҳалари амалга оширилиши учун хавфсизликни яхшилашда улар бирга ишлашга ваъда берганларини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG