Линклар

Бугун Москвадаги Дания элчихонаси олдида тахминан 50 киши пикет ўтказиб, Москва театрида кишилар гаровга олинишини уюштиришга ёрдам берганида гумон қилинаётган чечен партизанлари вакили Россияга топширилишини талаб қилдилар.


Дания расмийлари Чеченистон сепаратчи лидери Аслан Масҳадовнинг юқори лавозимли расмий вакили Аҳмад Закаевни чоршанба куни, яъни, Жаҳон чеченлар анжумани тугаганидан кейин Копенгаген шаҳрида Россиянинг сўровига мувофиқ қўлга олган.
Бироқ, Дания Адлия вазири Лийн Эсперсон хоним, экстрадиция ҳақидаги халқаро келишувнинг талабига жавоб бериш учун Россия Дания ҳукуматига етарлича далил тақдим этмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG