Линклар

“Amnesty International” ташкилоти Исроил кучларини фаластинликларга қарши уруш жиноятлари содир этганида айблади ва буларни “систематик равишда инсониятга қарши содир этилган жиноятлар”, деб атади.


Ташкилотга кўра, шу йилнинг апрел ва июн ойлари ўртасида Ғарбий соҳилнинг Женин ва Наблус минтақаларида ўтказилган ҳарбий амалиëтлар давомида уруш жиноятлари содир этилган.
Ташкилот ҳисоботида ëзилишича, Исроил аскарлари бегуноҳ фаластинликларни отиб ўлдирган, маҳбусларни оғир қийноқларга солган, фуқаролардан “қалқон” сифатида фойдаланган, уйларни бузган ва фаластинликларга гуманитар ëрдам етказиб берилишига тўсқинлик қилган.
“Amnesty International” ташкилоти Исроил ҳукуматини мазкур айбномалар юзасидан тўлиқ текширув ишлари олиб боришга чақирди.
Исроил армияси айбномаларни рад этиб, “террор инфраструктураси”га ҳужум қилганини таъкидлади.
Фаластин лидери Ясир Арафат “Amnesty International” ҳисоботи ниҳоятда муҳим эканини айтиб, халқаро ҳамжамият бунга эътибор бериши ҳақда умид билдирди.
XS
SM
MD
LG