Линклар

Бугун Эрон ташқи ишлар вазирлиги Усама бин Ладиннинг ўғли ҳибсга олингани ва мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақдаги хабарларни тасдиқламаслигини ҳам, рад этмаслигини ҳам билдирди.


Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Хамид Ризо Осифий, яқинда Эрон чегара соқчилари айрим чет элликларни ушлаганини ва улар қайта Покистонга жўнатилганини тасдиқлади, аммо улар қайси гуруҳга аъзо экани аниқ эмаслигини таъкидлади.
Кеча Эрон ҳукумати матбуот вакили Абдулла Рамазонзоданинг қайд этишига кўра, икки ой олдин бошқа 20 киши билан бирга Усама бин Ладиннинг ўғли ҳибсга олинган. Унга кўра, расмийлар Покистонга қайтариб жўнатилган кишилар орасида Бин Ладиннинг ўғли бўлганини билишмаган.
XS
SM
MD
LG