Линклар

Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар фақат Кобул эмас, балки Афғонистоннинг бошқа қисмларида ҳам фаолият олиб бориши керак, деб таъкидлади.


Хьюман Райтс Уотч бугун ўзининг шарқий Афғонистонга бағишланган ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда Ҳирот вилояти ҳокими Исмоил Хон қўшинлари одамларни сабабсиз ҳибсга олиш, қийноқларга солиш, улардан пул ундириш каби амалиётлардан кенг фойдаланилаётгандликда айбланади. Ҳисоботда, шунингдек, Исмоил Хон одамларни сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олишга одатлангани, баъзи ҳолларда уларни шахсан ўзи калтаклаши ҳақида маълумот келтирилган.
Ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳамид Карзай 4800 аскардан таркиб топган халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар ёрдамида Кобулни назорат қилади. Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Ҳирот каби жойларда тинчликсевар кучларнинг йўқлиги у ерда инсон ҳуқуқларига оид вазиятнинг тобора ёмонлашаётганига сабаб бўлаётир, деб фикр билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG