Линклар

Эрон олий руҳонийси Оятулло Али Хўманаи президент Муҳаммад Хотамий тарафдори, собиқ ички ишлар вазири, озодликдан маҳрум этилган Абдулло Нурийни авф этиб, озод этишни буюрди.


ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ҳўманаи бундай қарорни ўтган ҳафтада Абдулло Нурийнинг акаси, парламент депутати Али Резо Нурий автомобил ҳалокатида ҳалок бўлганидан сўнг қабул қилган.
Кўпларнинг фикрича, Нурий Эрондаги ислоҳотчилар ҳаракатига етакчилик қилиши мумкин. У 1999 йилда исломий тизимга қарши бўлган ғояларни тарқатганликда ва Эрон Исломий инқилоби отаси Оятулло Руҳолло Хомейнини танқид қилганликда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG