Линклар

Россия раҳбариятининг билдиришича, бугун Дания расмийларига чечен сепаратчи ҳукуматининг юқори лавозимли вакили Аҳмад Закаевга қўйилаётган айбловларни тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этилган.


Россия бош прокурори Владимир Устинов Дания адлия вазири Лене Эсперсонга, Устиновнинг айтишича, Закаевни Россияга экстрадиция қилишда ёрдам берадиган далилларни берган.
Эсперсон Европа Иттифоқи делегацияси билан бирга бугун Москвада эди.
Эслатиб ўтаман, Закаев ўтган ҳафта Данияда Россия сўровига биноан ҳибсга олинган эди. Россия расмийлари Закаевни террор актларини уюштирганликда айбламоқдалар.
Ўтган шанба-якшанба кунлари Дания раҳбарияти Россиядан экстрадиция қилиш сўровини кўриб чиқиш учун қўшимча материаллар тақдим этишни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG