Линклар

Кремл бугун Россия президенти Владимир Путин 11 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтадиган Россия-Европа Иттифоқи саммитида иштирок этажагини маълум қилди.


Саммитнинг Дания пойтахти Копенгагенда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Путин жаҳон чеченлари конгресси Копенгагенда бўлиб ўтганидан сўнг, у ерга бормаслигини эълон қилди.
Россиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Василий Лихачёв Путин Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Россия делегациясига бошчилик қилишини жума куни билдирган эди. Кремл ушбу маълумотни бугун тасдиқлади.
Саммитда муҳокама этилажак масалалар жумласидан Россиянинг Калининградда яшовчи фуқароларининг Европа Иттифоқи орқали сафар қилиш ҳуқуқи масаласи ҳам ўрин олган.
XS
SM
MD
LG