Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл БМТнинг Ироқ бўйича резолюцияси АҚШ учун “кишан” бўлмайди”, деб таъкидлади.


Франциянинг “Ле Фигаро” газетасига берган интервьюсида АҚШ расмийси БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Ироқ бўйича резолюция қабул қилиш арафасида эканларига ишонч билдирди. Бироқ у резолюция қабул қилиниши керак бўлган кунни белгилашдан бош тортди.
АҚШ раҳбарияти резолюциянинг қайта кўриб чиқилган лойиҳасини Хавфсизлик кенгашига шу ҳафта охирида тақдим этажагини билдирди. Кенгашнинг вето ҳуқуқига эга бўлган аъзолари - Франция ва Россия резолюция лойиҳасидаги баъзи ибораларнинг қўлланилишига қарши чиққан эдилар.
Ироқ президенти Саддам Ҳусайн кечаги баёнотида Бағдод БМТнинг янги резолюциясига риоя қилажагини билдирар экан, бироқ резолюция АҚШга Ироққа қарши ҳарбий операциялар бошлаш ҳуқуқини бермаслиги кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG