Линклар

Туркияда якшанба кунги сайловларда ғолиб чиққан икки партия раҳбарлари мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилажакларини баён этдилар.


Адолат ва тараққиёт, ёки АК партияси етакчиси Режеп Тайип Эрдоган бугун Анқарада Республика халқ партияси етакчиси Дениз Байкал билан учрашди.
Бундан олдин, Туркия армияси бошлиғи генерал Ҳилми Ўзкўк сайловлар натижасини ҳурмат билан қабул қилишини маълум қилган эди. Вашингтонга бўлиб ўтаётган расмий сафари чоғида генерал сайловлар натижалари халқ фикрини акс эттиради, деб таъкидлади.
Якшанба кунги сайловларда Эрдоган етакчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси парламент ўринларининг аксариятини эгаллашга муваффақ бўлди. Ғоялари азалдан сиёсий исломга асосланган партия раҳбарияти эндиликда ўзининг марказ-ўнг куч экани ва Туркиянинг дунёвий тизими ҳамда ғарбий йўналишини қўллаб-қувватлашини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG