Линклар

Исроил бош вазири Ариэл Шарон сайловларни муддатдан олдин ўтказиш ҳозирги сиёсий вазиятда ягона имкон, деб таъкидлади.


Исроил президенти Моше Кацав бугун келаси сайловлар феврал бошида бўлиб ўтишини эълон қилган эди. Кацав, шунингдек, Ариэл Шарон ундан парламентни тарқатиб юборишни ва муддатдан олдин сайловлар ўтказишни сўраганини билдирган.
Кацав ва Шарон ўртасидаги учрашув Шароннинг ўз коалициясини кенгайтириш мақсадида радикал миллатчилар фракцияси билан яқинлашишга қаратилган уриниши самара бермагани ва ҳукумат парчаланганидан сўнг бўлиб ўтди.
Шарон бошчилигидаги коалиция ўтган ҳафтада, тарафлар яҳудийлар уй-жойларини қуришга маблағ ажратиш масаласи юзасидан келиша олмаганларидан сўнг Меҳнат партияси ҳукуматни тарк этиши билан тарқаган эди.
Натижада Шарон парламент аксариятининг таянчини йўқотди: 120 ўринлик парламентнинг бор-йўғи 55 депутати Шарон – тарафдорларидир.
XS
SM
MD
LG