Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов, партизан лидерлари йўқ қилинмагунича, Россия Чеченистондаги ўз қўшинлари сонини ҳозирги даражада сақлаб туришини маълум қилди.


Россия матбуоти хабарларига кўра, Чеченистонга Россиянинг тахминан 70 – 100.000 аскари жойлаштирилган.
Якшанба куни Мудофаа вазири Иванов Чеченистондаги қўшинлар сонини қисқартириш режасини тўхтатди ва партизанларга қарши кенг кўламли операциялар бошланганини эълон қилди.
5 октябр куни кечқурун Россия президенти Владимир Путин Россия қўшинлари бундан буён Чеченистонда аксил-террор тозалаш операцияларини ўтказмаслиги кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG