Линклар

Гуманитар ëрдам кўрсатувчи халқаро Қутқарув қўмитаси ўзининг “Озодлик” мукофотини Афғонистон Ўтиш даври ҳукуматининг бошлиғи Хамид Карзайга тақдим қилишга қарор қилди.


Бугун Кобул ҳукумати матбуот вакили Саид Фазл Акбарнинг маълум қилишига кўра, Карзай мукофотни қабул қилиш учун келаси ҳафтада Нью-Йоркка сафар қилади. Мукофотни топшириш маросими 13 ноябрга белгиланган. Шу куни Афғонистонда Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилганига роппа-роса 1 йил тўлади.
Кобул ҳукумати матбуот вакилига кўра, Карзай Афғонистонда демократик жамият қуриш йўлида кўрсатган хизматлари учун “Озодлик” мукофоти билан тақдирланади. БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлган.
Халқаро Қутқарув қўмитаси, 1979 йилда совет қўшинлари Афғонистонга бостириб кирганидан бери, мамлакатдаги қатор гуманитар лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG