Линклар

logo-print

Бугун Франция ташқи ишлар вазири Доминик де-Виллепиннинг маълум қилишига кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ резолюцияси борасида муросага эришишга яқинлашган, аммо баъзи масалаларда келишиб олиниши керак.


Де-Виллепинга кўра, Ироқ президенти Саддам Ҳусайнга резолюцияни қабул қилиш учун 7 кун мухлат берилади.
Америка томонидан таклиф этилган янги резолюция лойиҳаси эртага Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади. Ушбу резолюция лойиҳасида Бағдод ҳукумати БМТ ҳарбий инспекторларини ҳеч қандай шартсиз ва чекловсиз қабул қилиши кераклиги, акс ҳолда бу “ëмон оқибатларга” олиб келиши ҳақда огоҳлантирилган.
Бағдод расмий газеталарида таклиф этилган янги резолюция уруш сари ташланган бир қадам сифатида таърифланмоқда.
XS
SM
MD
LG