Линклар

Покистон суди беш исломий жангарини Карачи шаҳрида АҚШ консуллигини портлатганликда расман айблади.


Қўйилган айбловлар жумласида қотиллик ва терроризм бор.
Бугунги маҳкама жараёнида айбланувчилар барча айбловларни инкор этдилар.
Эслатиб ўтаман, 14 июн куни бир одам бомбаларга тўла автомашинани консуллик биносига бориб урган, автомашина ва ҳайдовчи портлаган эди. Бу ҳодиса натижасида 12 покистонлик нобуд бўлган эди.
Полициянинг маълум қилишича, айбланаётган беш кишининг бари фаолияти таъқиқланган “Харкатул Мужоҳидин” исломий гуруҳи аъзоларидир.
Хавфсизлик чораларидан келиб чиққан ҳолда маҳкама жараёнини суд залида эмас, Карачининг марказий қамоқхонасида ўтказишга қарор қилинган. Суд 19 ноябргача давом этади.
XS
SM
MD
LG