Линклар

logo-print

Пхеньяндан олинган хабарларга кўра, бугун Жанубий Корея Шимолий Кореянинг иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифини қатъиян рад этди.


Икки Корея вакиллари Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш учун кеча учрашган эдилар. Бироқ музокараларда асосий эътибор Шимолий Кореянинг ядровий қурол дастурига эгалигини бир ой олдин тан олиши ҳодисасига қаратилди.
Жанубий Кореянинг Молия ва иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегацияси мамлакатлараро иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришдан бош тортди. Делегация вакиллари ядровий қурол дастури икки давлат ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзуси бўлиши лозим, деб таъкидлаганлар.
XS
SM
MD
LG