Линклар

Исроил қўшинлари бугун эрта тонгда Ғазо секторининг Хон Юнис, деб номланган қисмига бостириб кирдилар ва бир фаластинлик ҳарбийнинг уйини бузиб ташладилар.


Ҳарбий яҳудийлар қишлоғида икки одамни ўлдирганидан сўнг чоршанба куни Исроил аскари томонидан отиб ўлдирилган эди.
Бугун эса ўнлаб фаластинлик ҳарбийлар ва исроиллик аскарлар орасида отишма бўлиб ўтди. Икки фаластинлик яралангани ҳақида хабар берилмоқда.
Август бошидан буён шу каби операциялар натижасида ҳаммаси бўлиб 70та уй бузиб ташланди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай амалиётларни қораламоқдалар.
XS
SM
MD
LG