Линклар

logo-print

Хитой президенти Цзян Цземин Хитойда бозор иқтисодиётини ривожлантириш ва демократияни чуқурлаштириш лозим, деб таъкидлади.


Бундай баёнотни Цзян Цземин бугун Пекинда Хитой коммунист партиясининг 16 конгрессини очаётиб, қилди. “Аммо, - деди Хитой раҳбари, - жамиятдаги сиёсий назорат кучлилигича қолиши керак”.
“Демократик тизимни мукаммалаштириш, демократиянинг турли шаклларини ривожлантириш лозим. Одамлар учун демократик сайловларда овоз бериш имконини яратиш, демократик бошқарув ва қонун устуворлиги таъминланган, ҳуқуқлар ва эркинликлар поймол этилмайдиган, аксинча, ҳурмат қилинадиган ва кафолатланган жамият қуриш керак”, - деди Цзян Цземин.
Шу билан бирга у Тайван масаласини ҳал этиш учун Тайван ҳукумати билан музокараларни қайта бошлашга даъват этди. Бироқ айни вақтда у Хитой Тайванни қўшиб олиш учун куч ишлатиш ҳуқуқига эга, деб таъкидлади.
Тайван раҳбарияти эса бунга жавобан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирди, бироқ Тайваннинг Хитой билан “икки тизимли ягона Хитой” шиори остида бирлашишига қарши эканини айтди.
XS
SM
MD
LG