Линклар

АҚШ ва Британия расмийлари резолюция бир овоздан қабул қилинишига умид қилаётганларини билдирдилар.


Франция раҳбарияти резолюциянинг сўнгги лойиҳаси уни қониқтирганини айтди. Хитой қарорни ижобий қабул қилиши мумкинлигига ишора қилди. Россия қандай овоз бериши ҳамон ноаниқ. Бироқ Франция президенти вакилининг маълум қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Франция раҳбари Жак Ширак билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатида резолюция лойиҳасини қониқарли, деб ҳисоблашини айтган.
Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган 10 аъзосидан фақат Сурия бетараф бўлишини билдирди. Қарор қабул қилиниши учун вето ҳуқуқига аъзо бўлган 5 давлатнинг барчаси, қолган 10 давлатнинг 9таси уни қўллаб-қувватлаши керак.
XS
SM
MD
LG