Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ масаласи бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилди.


Икки ой давом этган муҳокамалардан сўнг Кенгашнинг 15 аъзоси бугун БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Прага вақти билан соат 4, Тошкент вақти билан кеч соат 8 да йиғилдилар. 15 давлатнинг БМТдаги вакиллари бир овоздан Ироқнинг ядровий, кимёвий ва биологик қуролларини йўқ қилиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилдилар.
Резолюцияда “агар Ироқ БМТ иснпекторлари билан ҳамкорлик қилмаса, бунинг оқибатлари жиддий бўлади”, дейилади.
Резолюцияга кўра, инспекторларга Ироқда оммавий қирғин қуроллари яширинган бўлиши мумкин бўлган барча жойни исталган вақтда текшириш ҳуқуқи берилган.
БМТ инспекцияси бошлиғи Ханс Бликс инспекторлар Ироққа 10 кун ичида етиб борадилар, деди.
Икки ойлик муҳокамалар давомида резолюциянинг қабул қилиниш-қилинмаслиги хусусида турли фикрлар билдирилган эди. Илк босқичда Франция ва Россия резолюциянинг АҚШ ва Британия томонидан тақдим этилган лойиҳасига қарши чиққан эдилар. Шу ҳафтада эса резолюциянинг қайта кўриб чиқилган ва тарафлар таклифлари ҳамда талабларини инобатга олган лойиҳаси Кенгаш аъзоларига яна тақдим этилди. Унинг бир овоздан қабул қилиниши резолюция барча тарафлар учун қониқарли бўлганини намоён қилди.
XS
SM
MD
LG