Линклар

Афғонистон расмийларининг маълум қилишларича, Япония Афғонистон бўйлаб қурол-аслаҳани йиғиб олиш учун миллионлаб доллар миқдорида ёрдам ажратишга рози бўлди.


Афғонистон мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда ёрдамнинг биринчи қисми 11 миллион долларга тенг бўлиши ва 2003 йил давомида енгил ва оғир қуролларни аҳолидан йиғиб олиш учун сарфланиши айтилади.
Шундай қилиб, Япония халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни қуролсизлантиришга ёрдам бераётган биринчи мамлакати бўлади.
Афғонистон ҳудудида ҳаммаси бўлиб қанча қурол-аслаҳа борлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ, тинч аҳолида ҳам, дала қўмондонлари ва уларнинг жангчиларида ҳам қурол жуда кўплиги шубҳасиз.
XS
SM
MD
LG