Линклар

Озарбайжон Кобулдаги тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибига ўз аксарларини юборган 22-мамлакат бўлади.


30 нафар озарбайжонлик аскарнинг шу ойнинг охирида Афғонистон пойтахтига етиб бориши кутилмоқда.
4800 аскардан иборат бўлган тичнлик ўрнатувчи қўшинлар, БМТ мандатига кўра, Кобулга Толибон ҳаракати ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг юборилган эди ва шу кунга қадар пойтахтда фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда қўшинларга Туркия қўмондонлик қилаётир, бироқ 22 декабр куни бу вазифа Германия ва Голландия вакилларига ўтади.
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай халқаро ҳамжамиятдан қўшинларни Кобулдан ташқарида ҳам жойлаштиришни бир неча марта сўраган эди. Бироқ мутахассислар бундай ўзгариш яқин орада рўй бермайди, деб фикр билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG