Линклар

logo-print

Россия жанубида ичбуруғ эпидемияси давом этмоқда.


Касаллар сони шу дамга қадар 1400га етди.
Маълумотларга кўра, Краснодарда бошланган эпидемия эндиликда Новороссийск, Сочи ва Тихорецк шаҳарларида ҳам тарқалган. Эпидемия ҳудудига, шунингдек, Ростов, Астрахан, Ставропол, Шимолий Осетия ва Адигеялар кирган.
Касалликка чалинганлар Краснодар вилоятининг Кропоткин шаҳрида ишлаб чиқарилган сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилганлар. Маҳсулотлар савдоси ман этилди, заводга қарши эса жиноий иш қўзғатилди.
Ичбуруғнинг биринчи ҳоллари 8 кун олдин рўйхатга олинган эди.
XS
SM
MD
LG