Линклар

Индонезия полицияси Балидаги бомба портлашлари ҳодисасини ўрганишда давом этар экан, бомбани тайёрлашда ёрдам берганларнинг бири – Амрози исмли одамни сўроқ қилаётганини маълум қилди.


Полиция вакили Эдвард Аритонангнинг бугун Жакартада расман билдиришича, полиция бомба портлашлари режаси ҳақида маълумот олгани ва режа қандай бўлгани ҳусусида тасаввурга эга бўлганидан сўнг тергов иши тезроқ ўтказилади.
Эслатиб ўтаман, 12 октябр куни Балининг дискоклублар жойлашган мавзесида бомба портлаган, натижада 200 одам, шу жумладан кўплаб австралияликлар нобуд бўлган эди.
Терговчилар гуруҳи раҳбарининг маълум қилишича, қўлга туширилган Амрози унинг мақсади “иложи борича кўпроқ америкаликларни ўлдириш”дан иборат бўлганини тан олиб, бунга сабаб АҚШнинг мусулмонларга қарши таъқиблари эканини айтган.
XS
SM
MD
LG