Линклар

Бугун Италиянинг Флоренция шаҳрида уруш ва глобаллашув жараёнига қарши бўлганлар норозилик намойишларига чиқдилар.


Маълумотларга кўра, намойишларда 200 минг одам қатнашмоқда. Намойишчилар Ироққа қарши бошланиши мумкин бўлган уруш ҳамда глобаллашувнинг салбий таъсирига қарши чиқмоқдалар.
Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Хабарларга кўра, Флоренцияда кўплаб дўконлар ёпиқ, чунки антиглобалистлар намойишлари чоғида, одатта, дўконлар деразалари синдирилиб, моллар ўғирланади. Бироқ, Флоренция полицияси ҳозирга қадар жиддий қонунбузарчиликлар ва зўравонликлар кузатилмаганини маълум қилмоқда.
Флоренция тарихий обидаларини ҳимоя қилиш учун 6 минг полиция аскари шай ҳолатга келтирилди.
XS
SM
MD
LG