Линклар

Ироқ раҳбарияти БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироқдаги оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишга қаратилган резолюциясини ўрганаётганини маълум қилар экан, резолюцияга оид қарорини келаси бир неча кун ичида қабул қилишини билдирди.


Ироқнинг расмий ИНА ахборот агентлиги Хавфсизлик кенгашининг кеча 1441 рақами остида қабул қилинган резолюциясини “ёмон ва адолатсиз”, деб баҳолади.
Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрий “халқаро ҳамжамият АҚШнинг Ироққа ҳужум қилиш режасини бузди”, деб фикр билдирар экан, резолюциянинг АҚШ таклиф этган биринчи лойиҳаси айнан шунга қаратилган эди, сўнгги, қабул қилинган лойиҳаси эса ундан кескин фарқ қилади, деб тушунтириш берди.
Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси жума куни Ироққа қуролсизланиш учун сўнгги имкон берадиган резолюцияни бир овоздан қабул қилган эди.
Президент Саддам Ҳусайн ўғли Удайга қарашли, Бағдодда чиқадиган “Бабел” газетасининг ёзишича, “Ироқнинг БМТ инспекторларидан яширадиган қуроллари йўқ ва Саддам АҚШга Ироққа ҳужум қилиш имконини бермайди”.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Ироқнинг БМТ резолюциясига риоя қилиши Бағдоднинг ўзгарганидан, яъни “режимнинг ўзгарганидан” далолат беради, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG