Линклар

logo-print

Бугун Эрон парламенти мамлакат президенти Мохаммад Хотамий ваколатини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.


Ҳужжат Эрон президентига суд ва бошқа давлат идоралари қарорларини тўхтатиш ҳуқуқини беради. Шу пайтгача бундай ваколат Эрондаги консерватив гуруҳлар қўлида бўлиб келган. Аммо мазкур қонун юзасидан сўнгги сўзни ҳам Ислом инқилоби ҳимоячилари айтиши керак.
Шанба куни Теҳрон университетининг 500га яқин талабаси университет профессори, ислохотлар тарафдори бўлган Хошим Агажарига белгиланган ўлим жазоси бекор қилинишини талаб қилиб чиқишди. Шунингдек, талабалар қолган сиёсий махбусларнинг ҳам озод этилишини талаб этишган
XS
SM
MD
LG