Линклар

logo-print

Бугун Москвада АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Болтон ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Георгий Мамедовлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.


Томонлар икки давлат ўртасида ракетага қарши мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласини, шунингдек, россия-америка саммитига тайёргарлик ишларини муҳокама этдилар. Саммит ноябр оҳирига белгиланган.

Россия президенти Владимир Путин чеченлар лидери Аслан Масхадов билан сўзлашувларни яна бир бор рад этди. Бу ҳақда Путин бугун Москвада чечен диний уламолари билан учрашув давомида баён қилди.
Кремль раҳбари шунингдек, Чеченистон ички ишлар вазирлигини тузиш бўйича кўрсатма берганини билдирди. Чечен маъмурияти раҳбари Аҳмад Қодиров эса рус қўшинларининг республикадан чиқарилиши тезлаштирилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG