Линклар

Қоҳирада бир орага келган араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ироқ бўйича янги БМТ резолюциясини муҳокама этмоқдалар.


Хавфсизлик кенгашида ҳужжатнинг қабул қилиниши учун овоз берган Сурия Бағдодни резолюция талабларини бажаришга чақирди.
Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайин якшанба куни мамлакат парламентининг фавқулодда мажлисини чақириб, резолюция талабларини кўриб чиқишни бошлади.
Унга кўра Бағдод ҳужжат шартларига рози ёки рози эмаслигини 15 ноябрга қадар маълум қилиши шарт.
Нью-Йорк таймс газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Жорж Буш агар Бағдод резолюция талабларига риоя этмаса унга қарши ҳарбий ҳаракатлар режасини аллақачон маъқуллаган.
АҚШ раҳбарига кўра, Хавфсизлик Кенгашининг Ироқ бўйича резолюцияси Саддам Хусайин учун сўнгги огоҳлонтириш. Буш ўз чиқишида, қандай қилиб бўлмасин барибир Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари йўқ қилинади, аммо бунинг қай йўл амалга ошиши Бағдоднинг ўзига боғлиқ деб таъкидлади.
Кеча Италиянинг Флоренция шаҳрида глобализацияга қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар Американинг Ироққа қарши ҳарбий амалиётларига қарши эканликларини билдиришди. Бу ҳақда тафсилотлар билан дастуримиз давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG