Линклар

Бугун Чеченистонда Россиянинг яна битта ҳарбий вертолëти ерга қулаб тушди, аммо вертолëтда бўлганларнинг барчаси тирик қолди.


ИТАР ТАСС ва Интерфакс ахборот агентликларига кўра, “Ми-24” русумидаги вертолëт Грозний ташқарисидаги Хонқала ҳарбий базаси яқинида паст баландликдаги масофадан ерга қулаб тушган.
Фалокат сабаби ëки вертолëтда неча киши бўлгани ва уларнинг аҳволи ҳақда маълумот берилмади.
Чечен жангчилари август ойидан бери Хонқала базаси атрофида Россиянинг учта ҳарбий вертолëтини уриб туширди.
XS
SM
MD
LG