Линклар

Бугун БМТ делегацияси Грузиянинг сепаратчи Абхазия минтақасида вазиятни яқиндан ўрганишга бошлади.


БМТ бош котибининг тинчлик ўрнатиш амалиëтлари бўйича ўринбосари Жан-Мари Гуеннога кўра, БМТ минтақада узоқ вақтдан бери ҳал этилмай келинаëтган можарога ечим топиш учун ëрдам беришга ҳаракат қилмоқда.
Жан-Мари Гуеннонинг маълум қилишича, БМТ Грузия ва Абхазия орасидаги кескинлик майдонига айланган Кодори дарасига кузатувчиларни жўнатишга тайëрдир.
Абхазия 1993 йилда тамом бўлган урушдан кейин Грузиядан ажралиб, норасмий шаклда мустақил бўлди.
Икки томон орасида тўқнашувларнинг олдини олиш учун 1994 йилдан бери Абхазияда россиялик тинчлик ўрнатувчи кучлар жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG