Линклар

logo-print

Бугун Ироқ парламенти БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюцияни муҳокама қилиш учун ëпиқ эшиклар ортида махсус мажлис ўтказади.


Жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашида бир овоздан тасдиқланган резолюция ҳарбий инспекторларга оммавий қирғин қуроллари беркитилгани шубҳа этилган жойларда, шу жумладан, президентлик саройларида ҳеч қандай шартсиз ва чекловсиз текширув ишларини олиб боришларига салоҳият беради.
Шанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган учрашувда Араб Лигасига аъзо бўлган 5 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Ироқни резолюцияни қабул қилишга чақирди.
АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти Ироқнинг қуролларни текшириш ишларига тўсқинлик қилишига “заррача ҳам” тоқат қилмаслиги ҳақда огоҳлантирди.
Ироқ ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини жума кунига қадар қабул қилиши ëки рад этиши керак.
XS
SM
MD
LG