Линклар

logo-print

Бугун Даниядаги суд, Россияга топширилиши ҳақида қарор чиқишини кутаётган юқори лавозимли чечен сепаратчиси Аҳмад Закаев яна камида икки ҳафта ҳибсда сақланиши ҳақида ҳукм чиқарди.


Закаевнинг адвокатлари уни ҳибсда ушлаб туриш учун етарлича далиллар йўқлигини айтиб, суд қарори юзасидан дарҳол шикоят аризаси ёздилар. Чеченистон сепаратчи лидери Аслан Масҳадовнинг ёрдамчиси Закаев 30 октябр куни, Россиянинг илтимосига кўра, Копенгаген шаҳрида қўлга олинган.
Россия ва Дания ўртасида экстрадиция ҳақидаги шартнома йўқ. Шунга қарамай, Дания агар етарли далил тақдим этилса, Закаев Россияга топширилишини айтган.
XS
SM
MD
LG