Линклар

logo-print

Эрондаги минглаб студентлар, Ислом динини ҳақорат қилгани даъвоси билан ислоҳотчи олимнинг ўлим жазосига ҳукм этилганига бугун тўртинчи кун норозилик намойишини давом эттирдилар.


Ўтган ҳафтада олий жазога ҳукм этилган Хошим Оғажарийга ўз бирдамликларини билдириш учун намойишчилар Теҳрон университети ташқарисига йиғилдилар. Оғажарий исломий ислоҳотлар ўтказилишига ҳамда кишиларни уламолар кўрсатмасига кўр-кўрона итоат этмасликка чақирган.
Кеча Эрон парламентининг ислоҳотчи аъзолари бу қарор инсон ҳуқуқларини бузишини айтиб, уни бекор қилишга чақирдиар.
XS
SM
MD
LG